date

Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта кондиционер тўғри келиши очиқланди

Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта кондиционер тўғри келиши очиқланди

Ўзбекистонда аҳолининг маиший техника билан таъминланиш даражаси йил сайин ошиб бормоқда. Айниқса, кондиционерлардан фойдаланиш кўрсаткичларида сўнгги йилларда сезиларли ўсиш кузатилган.

Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, 2025 йил ҳолатида мамлакатда ҳар 100 та уй хўжалиги ҳисобига ўртача 67 та кондиционер тўғри келган. Бу кўрсаткич аввалги йилларга нисбатан анча юқори экани қайд этилмоқда.

Таҳлилларга қараганда, 2010 йилда ҳар 100 та хонадонда ўртача 19 та кондиционер мавжуд бўлган. Кейинги йилларда бу рақам изчил ўсиб борган. Масалан, 2015 йилда кўрсаткич 32 тага етган бўлса, 2020 йилда 40 тани ташкил қилган.

Айниқса, сўнгги беш йил ичида ўсиш суръати тезлашган. Натижада 2025 йилга келиб кондиционерлар сони 67 тагача ошган. Бу эса беш йил давомида кўрсаткич 27 тага кўпайганини англатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта кондиционер тўғри келиши очиқланди