Шавкат Мирзиёевнинг қариндоши Иккинчи жаҳон урушида 20 дан зиёд фашистни йўқ қилган — “TASS”

1 дақиқа ўқиш1.8K
Шавкат Мирзиёевнинг қариндоши Иккинчи жаҳон урушида 20 дан зиёд фашистни йўқ қилган — “TASS”

Шавкат Мирзиёевнинг амакиваччаси, Совет Иттифоқи қаҳрамони Ўрунбек Ёқубов Иккинчи жаҳон урушида 20 дан ортиқ вермахт аскарини йўқ қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда архив ҳужжатлари билан танишиб чиққан TASS хабар берди.

Маълум бўлишича, Ўрунбек Ёқубов Одер дарёсидан ўтиш пайтида вермахтнинг 7 та қарши ҳужумини тўсиқ қўйишда ёрдам берган. У 31-ўқчи дивизия 248-ўқчи полки миномётчилар ротаси ҳисоб командири лавозимида хизмат қилган. 1944 йил февраль ойида Днепрни кечиб ўтишда душманнинг 15 та қарши ҳужумини уч кун давомида тўсгани учун Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирланган. 1945 йил апрель ойида Ёқубов “Қизил Юлдуз” орденига сазовор бўлган.

“1945 йил 24 январда Штейне қишлоғидан ғарбда Одер дарёсини кечиб ўтишда Ёқубов ўз миномётидан отиш орқали ўқчиларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг дарёни муз устидан кесиб ўтиши ва плацдармни эгаллашига кўмаклашди. Ўқчилар ортидан миномётларини ғарбий соҳилга кўчирган Ёқубов икки кун давомида плацдармни эгаллашга ҳаракат қилган душманнинг 7 та шиддатли қарши ҳужумини қайтаришда пиёда аскарларга ёрдам берди. Бу жанглар давомида ўз миномётидан отиш орқали душманнинг 2 та ўт очиш нуқтасини ҳамда йигирмадан ортиқ аскар ва офицерини йўқ қилди”, дейилади тегишли орденнинг мукофот варақасида.

Бундан ташқари, Ёқубов “Жасорат” ва “Кавказ мудофааси учун” медаллари билан ҳам тақдирланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?