Деновдаги кураш мусобақаси вақтида полвон пичоқлаб ўлдирилди

1 дақиқа ўқиш960
Деновдаги кураш мусобақаси вақтида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Ikki nafar kurashchi oq-qora rangli tasvirda oʻzaro bellashmoqda.

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ўтказилган миллий кураш мусобақаси аянчли ҳодиса билан якун топди. Спорт байрами вақтида юз берган жанжал оқибатида таниқли полвон ҳаётдан кўз юмди.

Маълумотларга кўра, воқеа 9 май куни Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникуми спорт майдонида бўлиб ўтган оммавий кураш тадбири пайтида содир бўлган. Дастлабки маълумотларда айтилишича, мусобақада мағлуб бўлган иштирокчининг акаси қаттиқ асабийлашиб, рақиб томон вакилларига ташланган.

Гумонланувчи сифатида тилга олинаётган Достон Жабборов укаси беллашувда ютқазганидан сўнг, рақиб полвоннинг отаси Низомиддин Чўтбоев билан жанжаллашган. Оқибатда у ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан эркакнинг танасига бир неча бор зарба берган.

Айтилишича, жабрланувчи шифохонага зудлик билан етказилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасида марҳумнинг кўкрак, бел ва думба қисмига етказилган оғир тан жароҳатлари ўлимга сабаб бўлгани қайд этилган.

Маълумот учун, Низомиддин Чўтбоев Денов ҳудудида таниқли полвон сифатида танилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?