Ўзбекистонда ёмғир ва сел хавфи бўйича огоҳлантириш берилди
![]() | ||
|---|---|---|
“Ўзгидромет” 12 май куни учун навбатдаги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, республика ҳудудларининг аксариятида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Айрим тоғли ва водий ҳудудларда эса қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида кун давомида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳарорат кечаси 13-15 даража атрофида бўлса, кундузи 25-27 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳам қуруқ об-ҳаво сақланади. Айрим жойларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 28 даражагача етади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмаяпти. Шарқдан эсувчи шамол баъзи ҳудудларда кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 30 даражагача исийди.
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд ҳудудларида ҳам асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинган.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво ҳарорати нисбатан юқори бўлиб, кундузи 33 даражагача чиқиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғонада баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор.
Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғирлар сабаб сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолаётганидан огоҳлантирмоқда. Шу боис фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш сўралди.
