date

Сел хавфи кучаймоқда: Ўзгидромет фавқулодда огоҳлантириш эълон қилди

Сел хавфи кучаймоқда: Ўзгидромет фавқулодда огоҳлантириш эълон қилди

Фото: Yandex

Жорий йилнинг 8–12 май кунлари давомида республика ҳудудларида кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли айрим ҳудудларда сел ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет томонидан тезкор огоҳлантириш эълон қилинди.

Мутахассислар маълумотига кўра, айниқса тоғолди ва тоғли ҳудудларда сув оқимлари кескин ортиши, натижада сел келиши хавфи юқори баҳоланмоқда. Шу боис ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳамда дам олиш мақсадида бораётганлар эҳтиёт чораларини кўришлари лозим.

Хусусан, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари эҳтимоли юқори:

  • Қашқадарё вилоятида — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилоятида — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
  • Самарқанд вилоятида — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилоятида — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилоятида — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилоятида — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилоятида — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилоятида — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилоятида — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ҳамда Хонабод шаҳрида.

Шунингдек, айрим ҳудудларда кучли ёмғирлар натижасида сув тўпланиши, йўллар ва аҳоли яшаш жойларини сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Мутасаддилар тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни, сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини ҳушёр бўлишга, зарур хавфсизлик чораларини кўришга чақирмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароитида ортиқча хавф туғдирувчи сафарлардан тийилиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, бундай об-ҳаво шароитида кичик дарё ва сойлар сатҳи тез кўтарилиши мумкин. Шу сабабли аҳолига расмий огоҳлантиришларга амал қилиш ва эҳтиёткорликни кучайтириш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сел хавфи кучаймоқда: Ўзгидромет фавқулодда огоҳлантириш эълон қилди