date

Ўзбекистон 2026 йилда 50 млрд доллар сармоя жалб қилмоқчи

Ўзбекистон 2026 йилда 50 млрд доллар сармоя жалб қилмоқчи
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг янги инвестиция сиёсати устувор йўналишларини эълон қилди. 2026 йилгача Ўзбекистон 50 миллиард доллар миқдорида хорижий сармояларни жалб қилишни режалаштирмоқда.

Давлат раҳбари ҳар бир доллар сармоя нафақат лойиҳа молиялаштиришга, балки илғор технологияларни ўзлаштириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиши кераклигини таъкидлади. Стратегик инвесторлар учун махсус қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш режалаштирилган.

Хусусан, лойиҳаларни амалга ошириш учун ер участкаси тўғридан-тўғри бозор қийматида ажратилади. Ер тоифаси ўзгартирилганда, ернинг тўлиқ фойдаланилмаган қисмига тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Шунингдек, жараёнларни соддалаштириш учун “ягона дарча” тамойили асосида электрон платформа ишга туширилади. Ушбу платформа орқали инвесторлар ер ажратиш, унинг тоифасини ўзгартириш, қурилиш рухсатномалари олиш ва инфратузилмага уланиш каби масалаларни турли идораларга мурожаат қилмасдан ҳал қилишлари мумкин.

Бу тизимга барча тегишли вазирлик ва идоралар уланиши белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон 2026 йилда 50 млрд доллар сармоя жалб қилмоқчи