date

Ўзбекистонлик биринчи космонавт орбитага учирилиши маълум бўлди

Ўзбекистонлик биринчи космонавт орбитага учирилиши маълум бўлди
2025 йил 26 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатида Ўзбекистоннинг илк космонавтини ва сунъий йўлдошини космосга учириш ишлари бошланганини маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу воқеалар илм-фан ривожланишига янги туртки беради.

2028 йилда Самарқандда Халқаро астрономик конгресс ўтказиш режалаштирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ўзбеккосмос ва Инновацион ривожланиш агентлиги кичик сунъий йўлдош учириш борасида келишувга эришган эди.

Лойиҳага ўзбекистонлик ёш мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган. Шу йилнинг ёзида Тошкент SpaceX компанияси ёрдамида сунъий йўлдош учиришга қизиқиш билдиргани ва компаниянинг Ўзбекистонга космосни ўрганиш стратегиясини ишлаб чиқишда кўмак беришга тайёрлиги маълум бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонлик биринчи космонавт орбитага учирилиши маълум бўлди