date

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

Ўзгидромет томонидан тезкор хабар эълон қилинди. Жорий йилнинг 28 апрелидан 4 майгача кутилаётган ёғингарчиликлар туфайли республика ҳудудларининг тоғ олди ва тоғли жойларида сел ва сув тошқини ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда хавф юқори:

  • Қашқадарё вилоятида: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
  • Сурхондарё вилоятида: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманлари;
  • Самарқанд вилоятида: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
  • Навоий вилоятида: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
  • Жиззах вилоятида: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
  • Тошкент вилоятида: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
  • Наманган вилоятида: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
  • Фарғона вилоятида: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;
  • Андижон вилоятида: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонабод шаҳри.

Мутахассислар таъкидлашича, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олиш учун чиққанлар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кучайтиришлари лозим.

Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувларининг тўпланиши эҳтимоли борлиги қайд этилмоқда. Бу ҳолат эса айрим жойларда сув босишига сабаб бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди