Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова Тошкентда бўладиган тўй таклифномаларини тарқатишни бошлади

Ижтимоий тармоқларда актёр Эмре Кивилжим ва актриса Юлдуз Ражабованинг тўйи арафасида экани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, жуфтлик Тошкентда бўлиб ўтадиган никоҳ маросими учун таклифномалар тарқатишни бошлаган.
Тарқалган видеоларда актриса Раьно Шодиева ҳам ушбу қувончли воқеа ҳақида фикр билдирган.
У ўз саҳифасида ёзган изоҳида "Мендирман Жалолиддин" фильмидаги “фарзандлари”нинг турмуш қураётганидан хурсанд эканини таъкидлаган.
Раьно Шодиевага кўра, ушбу муҳаббат барчанинг кўз ўнгида пайдо бўлган ва ижодий жамоа уларни доимо қўллаб-қувватлаб келган.
Актриса, шунингдек, яқин кунларда бўлиб ўтадиган тўйда ёшлар бахтидан қувониб, улар билан бирга рақсга тушишини ҳам айтиб ўтган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг