Ўзбекистонда туристик дала ҳовлилар ягона электрон базага киритилади

Ўзбекистонда туризм соҳасини тартибга солиш мақсадида барча жойлаштириш воситалари, жумладан, туристик дала ҳовлиларнинг ягона электрон базасини шакллантириш режалаштирилмоқда. Ушбу тизим орқали барча дам олиш масканлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг фаолияти мониторинг қилинади.
Янги тартибга кўра, туристик дала ҳовлиларда дам олувчи мижозлардан махсус туристик йиғим ундирилмайди. Шунингдек, бундай масканларда хизмат кўрсатиш учун тадбиркорлардан алоҳида лицензия ёки рухсатнома олиш талаб этилмаслиги белгиланган.
Ноқонуний фаолият юритаётган ёки рўйхатдан ўтмаган ижара объектлари ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш тизими жорий этилади. Бунда қоидабузарлардан ундирилган жариманинг бир қисми маълумот берган шахсга мукофот сифатида тўлаб берилиши кўзда тутилган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…