Ўзбекистон Суперлигасида қизиқ тур: дербилар ва интрига кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш1.7K
Ўзбекистон Суперлигасида қизиқ тур: дербилар ва интрига кутилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон Суперлигасининг 10-турида мухлисларни бир қатор шиддатли дербилар ва принципиал тўқнашувлар кутмоқда.
  • Турнинг марказий баҳси сифатида «Пахтакор» ва «Насаф» қарама-қаршилиги эътироф этилаётган бўлса, Фарғона ва Тошкент дербилари ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
  • Шунингдек, «Машъал» жамоасидаги мураббий алмашинуви ва «Андижон» майдонидаги ажойиб атмосфера футбол ишқибозлари учун қўшимча интрига тақдим этади.
  • Мазкур тур кутилмаган натижалар ва ҳақиқий драмаларга бой бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Суперлигасида 10-тур старт олмоқда ва бу галги тур мухлислар учун ҳақиқий футбол байрамига айланиши кутилмоқда. Бир қатор дербилар, принципиал тўқнашувлар ва кутилмаган натижалар эҳтимоли — ҳаммаси бор. Демак, бу турни ўтказиб юбориш — ўзингга қарши ишлаш билан тенг.

27 апрель куни дастлабки ўйинларда «ОКМК» ва «Локомотив» ўзаро куч синашади. Миржалол Қосимов шогирдлари мавсумни қийин бошлаган бўлса-да, сўнгги турларда ўзини тиклаб олди — 4 ўйиндан бери мағлубият йўқ. «Локо» эса рақибидан икки очко устун. Тошкент дербиси ҳар доим кутилмаган сценарийга бой бўлади.

Шу куни «Машъал» — «Бухоро» баҳси ҳам диққат марказида. 9 турдан бери ютқазаётган муборакликлар ниҳоят мураббийни алмаштирди. Энди жамоани Элдор Сакаев бошқаради. Янги нафас бера оладими ёки серия давом этадими — асосий савол шу.

28 апрель куни «Андижон» ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилади. «Бургутлар»да ўйин аста-секин жойига тушмоқда, натижалар ҳам яхшиланмоқда. «Динамо» эса ҳали барқарорликни топа олгани йўқ. «Бобур арена»даги атмосфера эса алоҳида шоу бўлиши аниқ.

«Сўғдиёна» — «Сурхон» қарама-қаршилигида эса эҳтиёткор футбол кутиш мумкин. Жиззахликлар ҳимояда муаммоларга эга, аммо ҳар бир очко улар учун олтинга тенг.

Турнинг марказий ўйини — «Пахтакор» ва «Насаф» тўқнашуви. «Аждарлар»да етакчилар кетиши таъсир қилмоқда, «шерлар» эса ўз услубида барқарор. Собиқ «насаф»чиларнинг янги жамоаси таркибида “Аждарлар”га қарши ўйини алоҳида интрига қўшади.

29 апрель куни Фарғона дербиси — «Нефтчи» ва «Қўқон-1912» ўртасидаги баҳс ҳам катта қизиқиш уйғотади. Бу ўйинда фаворит — майдон эгалари, лекин дербида логика ҳар доим ҳам ишламайди.

«Қизилқум» — «Хоразм» учрашуви эса мутлақо тенг рақиблар ўйини. Ҳар икки жамоа 12 очкодан жамғарган — демак, ҳар қандай натижа реал.

Турни «Бунёдкор» — «Навбаҳор» баҳси якунлайди. Молиявий муаммоларга қарамай, «қалдирғочлар» курашмоқда. Аммо «Навбаҳор» — жиддий рақиб. Бу ўйинда ҳужумлар ва эмоциялар етарли бўлиши аниқ.

Қисқача айтганда, бу тур — драйв, дерби ва драмалар микси. Футбол бор жойда сюрприз бор. Демак, экрандан узоқлашманг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?