14 май куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

“Ўзгидромет” 14 май куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, пайшанба куни республика ҳудудида асосан ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво очиқ ва барқарор бўлиши кутилмоқда.
Синоптиклар маълумотига кўра, кун давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб, айрим ҳудудларда 35 даражагача етиши мумкин. Бу эса баҳор фасли учун нисбатан иссиқ об-ҳаво шароитини юзага келтиради.
Мутахассислар таъкидлашича, бундай об-ҳаво ҳолати қисқа муддатли бўлиб, шамол йўналиши ва атмосфера босимидаги ўзгаришлар кейинги кунларда ҳароратга таъсир кўрсатиши мумкин.
Аҳолига эса иссиқ ҳавода эҳтиёт чораларига риоя қилиш, қуёш остида узоқ вақт қолмаслик ҳамда кўпроқ сув истеъмол қилиш тавсия этилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.
Прогнозларга кўра, иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундан кунга кўтарилади. 15 майга келиб кундузи ҳаво 32-35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 36-38 даражагача исийди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!