Vivo Х500 Pro Max энг яхши камерапҳон бўлишга даъвогар

Машҳур инсайдер Digital Chat Station маълумотларига кўра, янги Vivo Х500 туркуми уч хил ўлчамдаги дисплей вариантлари билан тақдим этилади. Стандарт Vivo Х500 модели 6,59 дюймли экран билан жиҳозланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Vivo Х500 Pro модели эса 6,37 дюймли экранга эга бўлади. Ушбу қурилма ўзининг ўлчамлари билан iPhone 18 Pro смартфонига рақобатчи сифатида позицияланади. Vivo Х500 Pro Max флагмани эса 6,85 дюймли йирик дисплей билан жиҳозланиши режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, Vivo Х500 Ultra модели 2027-йилнинг биринчи ярмида тақдим этилиши мумкин ва у Pro Max версияси билан бир хил экран ўлчамига эга бўлиши кутилмоқда. Аввалроқ ГСМА ИМEИ базасида Vivo Х500, Х500 Pro ва Х500е моделлари қайд этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалги авлод вакили Vivo X300 Pro ДхОМарк рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Шу сабабли, янги Vivo Х500 Pro модели смартфонлар орасида энг яхши камера имкониятларини тақдим этиш бўйича етакчиликка даъвогарлик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!