Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойиши имзоланди. Ҳужжат матни президент сайтида келтирилган, деб ёзади Кун нашри.
Инсонпарварлик, шунингдек инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш каби умуминсоний ва конституциявий принципларнинг амалда таъминланиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг асосидир.
Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганлигини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имконининг берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади.
Маҳкумларни афв этиш, яъни шахсни жазодан озод қилиш ёки унга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш юқорида санаб ўтилган принцип ва анъаналарнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади.
Шу билан бирга, аҳоли билан очиқ мулоқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, суд амалиётида жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш етарлича тўлиқ таъминланмаяпти.
Амалга оширилган ишлар натижасида 274 та жиноят ишлари бўйича айблов қайта малакаланганлиги, жиноят ишларининг 50 таси қонун ўзгариши, 805 таси жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги, 26 таси қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги муносабати билан тугатилганлиги бу ҳақда гувоҳлик бермоқда.
Юқорида баён этилганларни, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларнинг афв этиш ҳақида илтимосномалар билан қилган мурожаатларини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан:
1. Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда;
жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳлар) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
2. Махсус комиссия (И.Б.Абдуллаев):
жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар (кейинчалик - маҳкумлар) шахсини ва уларга оид материалларни жойларда ишчи гуруҳлар томонидан синчиковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганилишини ташкил қилсин;
амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга кадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этсин.
3. Ишчи гуруҳлар 2017 йил 30 октябрга қадар:
а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг муассасаларига бориб, маҳкумларга оид шахсий жилдларни, материалларни ва уларнинг шахсини синчиковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш орқали ўргансинлар ва бунда қуйидагиларга:
содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига, шу жумладан маҳкумнинг жиноят содир этилишидаги иштироки даражасига;
маҳкумнинг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигига;
жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланишига, бошқа оқибатларнинг бартараф қилинишига, шунингдек айбни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларнинг мавжудлигига;
судланганлик ҳолатининг мавжудлигига, шу жумладан судланганликнинг тугалланганлиги ёки олиб ташланганлигига;
маҳкумнинг шахсини тавсифловчи маълумотларга, унинг ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволига (қарамоғида вояга етмаган фарзандлар, меҳнатга қобилиятсиз эр (хотин) ва (ёки) кекса ёшдаги ота-онаси мавжудлигига);
жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиблигига алоҳида эътибор қаратсинлар;
б) амалга оширилган ишлар бўйича Махсус комиссияга тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этсинлар.
4. Махфий.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия (А.Х.Шадманов) 2017 йил 20 ноябрга қадар Махсус комиссия томонидан афв этиш ҳақидаги илтимосномалар билан тақдим этилган материалларни кўриб чиқсин ва тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларни афв этиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
6. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди