date

Термиз аэропортида қадимий тангаларни олиб чиқиш уринишига чек қўйилди

Термиз аэропортида қадимий тангаларни олиб чиқиш уринишига чек қўйилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, қадимги тангаларни ноқонуний олиб чиқиш уринишига чек қўйилди. Термиз шаҳри аэропортидаги чегара божхона пости ходимлари чет элга учмоқчи бўлган бир фуқарони қўшимча қўл юки текширувидан ўтказишди.

Текширув давомида унинг ёнида араб ёзувлари билан безатилган бешта қадимий металл танга борлиги аниқланган. Қайд этилишича, фуқаро бу тангалар ҳақида божхоначиларга хабар бермаган ва уларни назоратдан яширишга уринган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу тангалар XVI асрга тегишли бўлиб, улар араб ёзувида диний матнлар ва ҳукмдорлар номларини ўз ичига олади. Тангалар маданий бойлик сифатида эътироф этилган.

Ҳозирда ушбу моддий далиллар Термиз археология музейига топширилган, божхона органлари мазкур иш бўйича дастлабки тергов текширувларини олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Термиз аэропортида қадимий тангаларни олиб чиқиш уринишига чек қўйилди