04:14 / 06.11.2018
2 958

Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 100 дан кўпроқ тадбир амалга оширмоқчи

Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 100 дан кўпроқ тадбир амалга оширмоқчи
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Беларусь бош вазири Сергей Румас икки давлат ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича йўл харитаси – тадбирлар режасини имзолашди.

Ҳужжат доирасида томонлар икки томонлама товар ва хизматлар савдосини ривожлантириш, томонлар бозорларига кириш, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, қурилиш, нефть-кимё, энергетика соҳасида ҳамкорликни таъминлаш учун 100 дан ортиқ тадбирни амалга оширишмоқчи.

Жумладан, Ўзбекистон ва Беларусь гуманитар ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантирмоқчи.

Шунингдек, Ўзбекистонга Беларусь ёғоч маҳсулотлари ва халқ истеъмоли товарлари, 2 млн долларга МАЗ машиналари, 5 млн долларга МТЗ тракторларини етказиб бериш кўзда тутилган. Хусусан, БелАЗ техника етказиб бериш бўйича тендерларда иштирок этишга тайёрлигини билдирган.

Томонлар ўзаро озиқ-овқат етказиб беришни, Беларусь шакари ва солоди экспортини ташкиллаштиради, Ўзбекистон Беларусга қуруқ мевалар етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирган. Мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар савдоси ўзаро ҳажмини йилига 10 млн долларгача ошириш, Минскда эса ўзбек маҳсулотлари савдо уйи ёки дўкони очилиши кўзда тутилган.

Беларусь ва Ўзбекистон сут, дори воситалари, тиббий техника, мини-тракторлар, велосипед ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар, ўзаро транспорт-логистика корхонаси яратиш имконини ўрганиб чиқишади. Беларусь ташкилотлари Ўзбекистонда сут маҳсулотлари олишга мўлжалланган қўшма фермалар қуришда ёрдам беради.

Беларусь, шунингдек, Ўзбекистоннинг пахта-тўқимачилик кластерига кирмоқчи. Бунинг учун йигирув, тўқувчилик фабрикаларини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 100 дан кўпроқ тадбир амалга оширмоқчи