Тошкентда иссиқ сув сифати вақтинча ёмонлашди

1 дақиқа ўқиш303
Тошкентда иссиқ сув сифати вақтинча ёмонлашди

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида аҳоли иссиқ сувнинг ранг ўзгариши — яъни занг тусида чиқиши бўйича шикоят қилмоқда, деб хабар берди “Veolia Energy Tashkent” компанияси.

Мутахассислар маълум қилишича, бу ҳолат вақтинча бўлиб, иситиш мавсуми олдидан қувурлардаги синов ишлари билан боғлиқ. Суғдланган тизимлар тикланаётгани сабабли сув қисқа вақтга жигарранг тус олиши мумкин.

Текширув натижасида айрим уйларда сув оқими қайтиш қувури орқали узатилгани аниқланган. Бу ҳароратнинг пасайиши ва темир зарраларининг чиқишига сабаб бўлган.

Компания ҳозир бошқарувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда қувурларни тозалаш ва техник сувни чиқариш ишларини амалга оширмоқда.

Шунингдек, “Veolia Energy Tashkent” истеъмолчиларга мурожаат қилиб, сув сифати ташқи сабаблар билан ёмонлашган ҳолларда тўловлар қайта ҳисобланишини маълум қилди.

Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳолат техник жараён бўлиб, тез орада сув сифатининг меъёрга келиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?