
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида АҚШга амалий ташриф билан боради. Ташриф доирасида у АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокидаги C5+1 форматидаги саммитда қатнашади.
Учрашув 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтади. Саммитда Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.
АҚШ томонидан мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш мақсадида Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакил Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкентга ташриф буюрди. Улар минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганидан сўнг Қозоғистонга йўл олишган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам Дональд Трампнинг таклифи учун миннатдорлик билдирган. Шу билан бирга, саммитда иқтисодий шериклик, хавфсизлик ва савдо йўналишларидаги янги ташаббуслар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг сентябрь ойида ҳам Дональд Трамп билан қисқа учрашув ўтказганди. Бу сафарги музокаралар эса икки давлат муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!