13:30 / 08.04.2019
3 471

Ўзбекистонда жарималар миқдори тўлиқ қайта кўриб чиқилади, қонунчиликда ўзгариш бўлади

Ўзбекистонда жарималар миқдори тўлиқ қайта кўриб чиқилади, қонунчиликда ўзгариш бўлади
Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасига кўра, жарима жазоси бўйича жазонинг турини белгиловчи маъмурий ва жиноят қонунчилиги қайта кўриб чиқилади.

Бунда қуйидагилар инобатга олинади:
  • халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда жариманинг миқдорларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш;
  • жарима жазосига мутаносиб бўлган ва ижтимоий қилмиш содир этган шахсларни ахлоқан тузалишига олиб келувчи халқаро тажрибадан ўтган жазо турларини қонун ҳужжатларига киритиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш;
  • юридик шахсларнинг жавобгарлигини қонунчиликка киритиш;
  • жазо турларини ва уларнинг миқдорларини қонун ҳужжатларида ҳар бир ижтимоий қилмиш содир этганлиги ҳолати бўйича алоҳида-алоҳида белгилаш;
  • жаримани аниқлашнинг ҳозирги кундаги энг кам ойлик иш ҳақига боғлиқ тартиботни ривожлантирган ҳолда, қилмиш туфайли келиб чиққан зарарга жариманинг мутаносиблигини боғлаш.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 1 июнь, масъул ижрочилар - Олий суд, Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда жарималар миқдори тўлиқ қайта кўриб чиқилади, қонунчиликда ўзгариш бўлади