
Бирлашган Араб Амирликлари Al Huda ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб учдан бири (30%) фоизни ҳаром деб билгани учун банкка омонат қўйиш хизматларидан фойдаланмайди.
Тадқиқот натижаси ўтган ҳафта Тошкентдаги анжуманда эълон қилинган.
Ислом банкчилиги ва молиясига бағишланган анжуманда Тошкентни МДҲ давлатлари орасида Исломий молиялаш марказига айлантириш таклифлари янграган.
Бироқ мамлакатда Исломий молиянинг ҳуқуқий асосларини яратиш суст кечаётгани айтилади.
Ғарбда аллақачон мусулмон бўлмаганлар ҳам исломий банк хизматларидан фойдаланишади.
Британиядаги энг йирик Al Rayan Bankнинг айтишича, ўтган йили мижозларнинг ҳар учтадан биттасини мусулмон бўлмаганлар ташкил этган.
"Экономист" журналининг ёзишича, олинадиган фойданинг юқорилиги исломий банкларни тобора жозибадор қилмоқда.
Тошкентда ўтган анжуманда Канада, Покистон, БАА, Қувайт, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган делегатлар иштирок этди. Ўзбекистондан Молия вазирлиги ва Марказий банк масъуллари билан бирга тадбиркорлар ҳамда мутхассислар қатнашди.
Тадбир ташкилотчиларидан Бирлашган Араб Амирлигининг Al Huda ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази бошқарувчи директори Муҳаммад Зубайр Муғал Ўзбекистонда Исломий молиянинг ривожланиши учун катта салоҳият борлигини айтган.
Исломий молия мавзусини Москвадан иқтисодчи Жамшид Муслимов билан муҳокама қилдик.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар