date

Ўзбекистонда энг кам маош тўланадиган туман маълум бўлди

Ўзбекистонда энг кам маош тўланадиган туман маълум бўлди

Ўзбекистон бўйлаб иш ҳақлари бўйича янгиланган маълумотлар эълон қилинди. Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Қамаши тумани республикадаги энг паст ўртача иш ҳақига эга ҳудуд бўлди.

Қамашида ишловчилар ўртача 3 миллион сўм маош олган — бу кўрсаткич мамлакат бўйича ўртача иш ҳақи бўлган 6,2 миллион сўмдан икки баробар кам.

Энг юқори иш ҳақи эса пойтахтнинг Миробод туманида қайд этилган — 13,1 миллион сўм. Шу тариқа, энг юқори ва энг паст иш ҳақи ўртасидаги фарқ қарийб тўрт баробарни ташкил этмоқда.

Ҳисоботга кўра, республикадаги 28 та туманда иш ҳақи ўртача кўрсаткичдан юқори, қолган ҳудудларда эса 4 миллион сўм атрофида. Айниқса, Амударё, Миришкор ва Қамаши туманларида маош республика даражасининг ярмидан ҳам кам.

Қизиғи шундаки, паст иш ҳақига эга ҳудудларда ўсиш суръати юқори бўлган. Масалан, бу туманларда ўртача маош 18,4 фоизга ошган, юқори иш ҳақига эга ҳудудларда эса ўсиш 17,5 фоизни ташкил этган.

Мутахассислар фикрича, бу ўсиш айрим ҳудудларда иқтисодий фаоллик ошганидан дарак берса-да, иш ҳақи бўйича катта тафовутни қисқа муддатда бартараф этиш учун яна тизимли чоралар талаб этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда энг кам маош тўланадиган туман маълум бўлди