
Uzbekistan Airways 11.11 акцияси доирасида йўловчилар учун катта янгилик жорий этди — авиачипталарга 20 фоизгача чегирма берилади.
Компания маълумотига кўра, 11 ноябрдан 18 ноябргача иқтисодий классдаги парвозлар учун чипталарни тарифдан 20 фоизгача арзон нархда сотиб олиш мумкин бўлади. Акция Ўзбекистондан амалга ошириладиган барча йўналишларга, шу жумладан бориш ва қайтиш рейсларига ҳам тааллуқли.
Йўловчилар чипталарни Uzbekistan Airways’нинг расмий сайти — booking.uzairways.com, мобил иловаси, расмий савдо шохобчалари ёки агентлар орқали харид қилишлари мумкин.
Компания таъкидлашича, чегирма фақат тарифга тааллуқли бўлиб, солиқлар, йиғимлар ва қўшимча тўловлар аввалги тартибда сақланиб қолади.
Авиакомпаниянинг бу ташаббуси йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш ва мамлакат ичидаги ҳамда халқаро парвозларга талабни янада оширишни мақсад қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!