Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

5–7-ноябр кунлари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин. Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларининг Чотқол тоғ тизмасидаги 2000 метрдан юқори ҳудудлари хавфли деб баҳоланган. Фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига амал қилиш ҳамда хавфли ҳудудларга яқинлашмаслик сўралган.
Мутахассислар маълумотига кўра, 5–7 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ҳароратнинг кескин ўзгариши сабабли қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.
Хусусан, Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари, яъни Чотқол тоғ тизмасидаги 2000 метрдан юқори ҳудудлар хавфли деб баҳоланган.
Фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига амал қилиш, хавфли ҳудудларга яқинлашмаслик сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кучли шамоллар кузатилиши мумкинлиги ҳақида ҳам олдиндан огоҳлантирган эди.






























Изоҳлар 0
…