Ўзбекистонда энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят аниқланди

1 дақиқа ўқиш97.6K
Ўзбекистонда энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят аниқланди

Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги рейтинг эълон қилинди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Маълумотларга кўра, мамлакатда аҳоли жиҳатидан энг катта ҳудуд — Самарқанд вилояти ҳисобланади. Бу ерда 4,3 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади.

Фарғона вилояти 4,2 миллион аҳолиси билан иккинчи ўринда турса, Қашқадарё вилояти қарийб 3,7 миллион киши билан учинчи поғонадан жой олган.

Аҳоли сони бўйича илк бешликни Андижон (3,5 млн) ва Тошкент шаҳри (3,1 млн дан ортиқ) тўлдирмоқда.

Наманган ҳамда Тошкент вилоятларида аҳоли сони ҳар бирида 3,1 миллион атрофида бўлиб, улар бешликдан кейинги ўринларни эгаллаган.

Энг кам аҳолига эга ҳудудлар сифатида Сирдарё вилояти (942 минг киши) ва Навоий вилояти (1,1 миллион киши) қайд этилган.

Қолган ҳудудлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳоли сони тахминан 2 миллион атрофида.

Мутахассислар фикрича, аҳоли сонининг ўсиши шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, иш ўринлари ва ижтимоий хизматлар талабини янада оширмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?