date

Луис Энрике қишда 'Интер'ни тарк этиши мумкин

Луис Энрике қишда 'Интер'ни тарк этиши мумкин
Миланнинг 'Интер' клуби ярим ҳимоячиси Луис Энрике қишда бошқа жамоага ўтиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида жой олган. 'Интер' бразилиялик футболчини жорий йилнинг июн ойида Франциянинг 'Марсель' клубидан 23 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Бироқ янги ўйинчи асосий таркибда камдан-кам майдонга туширилмоқда. Машҳур журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, клуб ҳозирча Энрикега янги жамоа қидириш бўйича кўрсатма бермаган, аммо унинг қишки трансфер ойнаси давомида кетиши эҳтимолдан холи эмас.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 23 ёшли футболчининг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда. У билан тузилган шартнома 2030 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике қишда 'Интер'ни тарк этиши мумкин