
"Ливерпул" клуби ҳимоячи Ибраима Конатени янги шартномага рози бўлишга шошилинч чорламоқда. Француз футболчисининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди, аммо клуб раҳбарияти уни янги битимга кўндира олгани йўқ.
Caught Offside хабарига кўра, "Ливерпул" Конатега яқин орада келишувни узайтиришга розилик бермаса, у трансферга қўйилишини маълум қилган. Клуб 26 ёшли марказий ҳимоячи билан келажакни тезроқ аниқлаштиришни хоҳламоқда.
Зарурат туғилса, унга ўринбосар қидиришни бошлашади. "Ливерпул"нинг эътибори айни дамда "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехига қаратилган бўлиб, у билан ҳам шартнома келаси ёзда якунланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.