date

Ўзбекистонда ҳаво +22 даражагача исийди

Ўзбекистонда ҳаво +22 даражагача исийди
Ўзбекистон аҳолиси 10-13 ноябрь кунлари қандай об-ҳаво кутиляётгани ҳақида хабардор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология маркази (Ўзгидромет) маълум қилди.

Мамлакат бўйлаб барқарор иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Ёмғир ёғиши эҳтимоли йўқ, кундузги ҳарорат эса изчил кўтарилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти Қисман булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда шамол тезлиги 7-12 м/с.

10-11 ноябрда кечаси ҳарорат 0...+5°C, кундузи +12...+17°C бўлади. 12-13 ноябрда кечаси +2...+7°C, кундузи эса +14...+19°C.

Бухоро ва Навоий вилоятлари Қисман булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда шамол тезлиги 7-12 м/с.

Ушбу ҳудудлар энг юқори ҳарорат кўрсаткичларини намоён этади. 10 ноябрда кечаси ҳарорат 0...+5°C, кундузи +12...+17°C бўлса, 12-13 ноябрда кечаси +2...+7°C, кундузи эса +16...+21°C га етади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Қисман булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда шамол тезлиги 7-12 м/с.

10-11 ноябрда кечаси ҳарорат 0...+5°C, кундузи +12...+17°C бўлади. 12-13 ноябрда кечаси +2...+7°C, кундузи эса +15...+20°C оралиғида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари Қисман булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда шамол тезлиги 7-12 м/с.

Энг иссиқ кунлар айнан ушбу вилоятларда кутилмоқда. Кечаси ҳарорат +2...+7°C.

Кундузи 10-11 ноябрда +15...+20°C, 12-13 ноябрда эса +17...+22°C бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари Қисман булутли, ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий йўналишда шамол тезлиги 5-10 м/с. 10 ноябрда кечаси ҳарорат 0...+5°C, кундузи +10...+15°C.

11 ноябрда кечаси 0...+5°C, кундузи +12...+17°C. 12-13 ноябрда кечаси +2...+7°C, кундузи эса +12...+17°C бўлади.

Тоғли ҳудудлар Қисман булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда шамол тезлиги 7-12 м/с.

10-12 ноябрда кечаси ҳарорат -3...+2°C, кундузи +8...+13°C. 13 ноябрда кечаси 0...+5°C, кундузи эса +10...+15°C оралиғида бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳаво +22 даражагача исийди