00:13 / 10.06.2019
3 612

Келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
«Ўзгидромет» 9—11 июнь кунлари кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9—10 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 9—11 июнда 25-30°, 12 июнда 30-35° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10—11 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9 июнда 15-20°, 10—12 июнда 13-18°, кундузи 9—11 июнда 28-33°, 12 июнда 30-35° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 июнда кечаси 15-20°, кундузи 28-33°, 10-12 июнда кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10—11 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 июнда кечаси 17-22°, кундузи 32-37°, 10—12 июнда кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10—11 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 9 июнда 28-33°, 10—12 июнда 25-30° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10—11 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 июнда кечаси 10-15°, кундузи 18-23°, 10—12 июнда кечаси 7-12°, кундузи 12-17° бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?