date

Ўзбекистон яна диққат марказида: FIDE сайлови Самарқандда ўтказилади

Ўзбекистон яна диққат марказида: FIDE сайлови Самарқандда ўтказилади

Фото: Ташкилот матбуот хизмати

Ўзбекистон яна бир йирик халқаро тадбирга мезбонлик қилади. FIDEнинг навбатдаги конгресси ва президентлик сайлови жорий йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, конгресс 20–27 сентябрь кунлари ўтказилади. Мазкур тадбир доирасида нафақат FIDE президенти, балки вице-президентлар ва минтақавий раҳбарлар лавозимлари учун ҳам сайловлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташкилотнинг энг муҳим йиғинларидан бири ҳисобланган Бош ассамблея 26–27 сентябрь кунларига белгиланган. Айни пайтда FIDEга 2018 йилдан буён Аркадий Дворкович раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг ўринбосари сифатида эса 15-жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Вишванатан Ананд фаолият юритмоқда.

Эътиборлиси, айни даврда — 15–27 сентябрь кунлари Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ҳам бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақа Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилаётгани билан ҳам аҳамиятли.

Мутахассислар фикрича, бундай йирик халқаро тадбирларнинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатнинг спорт ва туризм салоҳиятини ошириш, шунингдек, унинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон яна диққат марказида: FIDE сайлови Самарқандда ўтказилади