Оксфорд университетининг «Инсоният келажаги институти» тадқиқотчилари томонидан коронавирус пандемиясининг 150 мамлакат учун мўлжалланган узоқ муддатли башорати эълон қилинди. Унда Ўзбекистон ҳам бор (ҳисоб-китобларда мамлакат аҳолиси сони 31,9 млн деб олинган).
Тадқиқотчилар мамлакатимиз учун воқеалар ривожининг 4та асосий сценарийсини келтиришмоқда.
1. Коронавирус тарқалиши тезлигини назорат қилмаслик, олдини олишга ҳаракат қилмаслик ва вазиятни ўз ҳолига ташлаб қўйиш.
- Бу моделда ҳар бир одам ўртача ҳисобда бошқа 2,6 одамга касалликни юқтиради.
- Бир вақтнинг ўзида касалланганлар сони 88 мингдан 1,3 миллионгача бўлади (умумий аҳолининг 0,3 – 4 фоизи).
- Касалланганларнинг умумий сони 18 – 23 миллионни (58 – 73 фоизни) ташкил қилади.
- Эпидемия июнь ойида чўққисига чиқади, кейин кескин пасаяди. Эпидемиянинг иккинчи тўлқини ноябрь ойида бошланиб, 2021 йил март ойигача давом этади.
2. Коронавирус тарқалиши тезлигини 20 фоизга пасайтириш, мўътадил карантин, 35-50 фоиз одам изоляцияда, чегараларни ёпиш, транспорт ҳаракатини чеклаш.
- Бу моделда ҳар бир одам ўртача ҳисобда бошқа 2 одамга касалликни юқтиради.
- Бир вақтнинг ўзида касалланганлар сони 130 мингдан 820 минггача бўлади (умумий аҳолининг 0,4 – 2,6 фоизи).
- Касалланганларнинг умумий сони 14 – 21 миллионни (45 – 67 фоизни) ташкил қилади.
- Эпидемия июль ойида чўққисига чиқади, кейин кескин пасаяди. Эпидемиянинг иккинчи тўлқини декабрь ойида бошланиб, 2021 йил март ойигача давом этади.
3. Коронавирус тарқалиши тезлигини 50 фоизга пасайтириш, қаттиқ карантин, 65-80 фоиз одам изоляцияда, кўчага фақат зарурат бўлганда чиқиш, оммавий тест, чегараларни ёпиш, транспорт ҳаракатини чеклаш.
- Бу моделда ҳар бир одам ўртача ҳисобда бошқа 1,3 одамга касалликни юқтиради.
- Бир вақтнинг ўзида касалланганлар сони 11 минггача бўлади (умумий аҳолининг 0,03 фоизи).
- Касалланганларнинг умумий сони 520 мингни (1,6 фоизни) ташкил қилади.
- Эпидемия чўққиси кузатилмайди
4. Коронавирус тарқалиши тезлигини 80 фоизга пасайтириш, ўта қаттиқ карантин, 90-95 фоиз одам изоляцияда, кўчага чиқиш тақиқланади, оммавий тест, транспорт ҳаракати бутунлай чекланади.
- Бу моделда касалланган одам ўртача ҳисобда бошқа 0,5 одамга касалликни юқтиради.
- Бир вақтнинг ўзида касалланганлар сони 210 нафардан 3,4 минггача бўлади (умумий аҳолининг 0,01 фоизи).
- Касалланганларнинг умумий сони 6,6 - 9,8 мингни (0,02 - 0,03 фоизни) ташкил қилади.
- Эпидемия чўққиси кузатилмайди, тўлиқ назоратда бўлади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу натижалар ҳақиқийсидан фарқ қилиш мумкин, чунки:
- тадқиқотлар фақат сўнгги 2 ойда олинган кўрсаткичларга асосланди;
- вируснинг мавсумийлиги ва об-ҳаво шароитларига реакцияси инобатга олинмади;
- тестлаш жараёнидаги техник прогресс, контактларни излаб топиш усули ва вакцинация эътиборга олинмади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди