date

Ўзгидромет ноябр ойи учун oб-ҳаво прогнозини берди

Ўзгидромет ноябр ойи учун oб-ҳаво прогнозини берди

Ўзгидромет маълумотига кўра, ноябрь ойи бу йил совуқ ва нам об-ҳаво билан бошланади.

3 ноябрдан шимолий ҳудудларга, 4 ноябрдан эса бутун мамлакат бўйлаб совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда идора расмий хабар берди.

3–5 ноябр кунлари айрим вилоятларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор кузатилади.

4–7 ноябрда ҳарорат кечаси 0–3 даража илиқ ёки айрим жойларда 0–3 даража совуқ, кундузи эса 8–13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Ноябрь охиригача ҳаво ўзгарувчан бўлади — айрим кунлари илиқ, баъзиларида эса салқин ва шамолли ҳаво кузатилади.

Синоптиклар ойлик ўртача ҳарорат меъёрдан 1–1,5 даража паст бўлишини қайд этмоқда.

Ойнинг иккинчи ярмида асосан ёмғир кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда.

Ноябрь табиатнинг сукунат ва совуқликка қадам қўйган ойи бўлади — ҳаво иссиқликни узатиб, қиш фаслига йўл очади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
marifatmahmanova12
marifatmahmanova12Кеча соат 21:46 да
Yaxshi
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет ноябр ойи учун oб-ҳаво прогнозини берди