
Кристал Пелас марказий ҳимоячиси Марк Гейи Европанинг топ клубларининг трансфер рўйхатларида тобора кўпроқ тилга олинмоқда. "Бургутлар" сардори бўлган футболчи 2026 йил ёзида муддати тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилган.
Шу сабабли, мавсум тугаши билан у эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиши мумкин. Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, 25 ёшли Англия терма жамоаси ҳимоячига "Ливерпул" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, унга Мюнхеннинг "Бавария", Мадриднинг "Реал" ва Миланнинг "Интер" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Марк Гейининг Трансфермарк порталидаги баҳоси 50 миллион еврога тенг.
У "Кристал Пелас" таркибида жами 171 учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 6 та голли узатма амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг