
Қатарнинг "Ал-Дуҳайл" клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти келаси йили Италияга қайтиши мумкин. 32 ёшли футболчи ўз ватанида яна ўйнашни хоҳламоқда ва унинг хизматлари яқинда "Ювентус" клубига воситачилар орқали таклиф қилинган.
Бу ҳақда журналист Мирко Ди Натале хабар берди. "Кекса синьора" раҳбарияти Верраттини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр, аммо бу собиқ "ПСЖ" юлдузининг молиявий талабларига боғлиқ бўлади.
Шунингдек, Туринда футболчининг ҳали ҳам юқори даражада ўйнашга қодир эканлигига ишонч ҳосил қилишни исташмоқда. Марко Верратти жорий йил июл ойида "Ал-Дуҳайл"га "Ал-Араби" клубидан ўтган эди.
У 2023 йилда 11 йил давомида "ПСЖ"да ўйнаганидан сўнг Қатар чемпионатига йўл олган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг