date

Ўзбекистонлик ёш спортчилар Осиё ўйинларида тарихий натижага эришди

Ўзбекистонлик ёш спортчилар Осиё ўйинларида тарихий натижага эришди
Баҳрайнда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий ютуққа эришди. Ҳамюртларимиз мусобақани 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медали билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.

Бу натижа Ўзбекистон спорти тарихида ёшлар Осиё ўйинларидаги энг йирик муваффақият бўлиб, мамлакатимиз учун янги рекорд ҳисобланади. Аввалги, иккинчи Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари атиги 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Осиё ўйинларида қитъанинг 45 мамлакатидан 4 мингдан ортиқ спортчи медаллар учун баҳс олиб борди. Ўзбекистон делегациясининг бундай юксак натижаси ёшлар спорти ривожида олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг амалий самарасини кўрсатмоқда.

Мазкур ютуқ Ўзбекистон спортчилари учун янги босқични бошлаб бериши, ёш авлодни спортга кенгроқ жалб этиш ҳамда халқаро майдонда мамлакат нуфузини янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонлик ёш спортчилар Осиё ўйинларида тарихий натижага эришди