date

Нью-Йоркда рекорд даражадаги ёмғир: икки киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда рекорд даражадаги ёмғир: икки киши ҳалок бўлди
Нью-Йорк шаҳрида 30-октабр куни кучли ёмғир ёғиб, камида икки кишининг ҳаётига зомин бўлди. Маҳаллий матбуот маълумотига кўра, Бруклинда 39 ёшли эркак сув босган подвалда, Манхеттенда эса 43 ёшли эркак қозонхонада ҳалок бўлган.

Шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, айрим жойларда ёмғир миқдори рекорд даражага етган. Марказий боғда 45,7 мм, ЛаГуардиа аэропортида эса 50 мм ёғин қайд этилган. Бу кўрсаткичлар 1917 ва 1955-йиллардаги рекордлардан ҳам юқори.

Кучли ёмғир натижасида кўплаб кўчалар ва метро бекатлари сув остида қолган. Айрим уйларнинг пастки қаватларига ҳам сув кириб, аҳолига ноқулайлик туғилган.

Маҳаллий ҳокимият фуқароларга паст жойлардан узоқлашишни ва йўлларда эҳтиёт бўлишни тавсия қилмоқда. Мутахассислар эса бу каби ҳодисалар иқлим ўзгаришининг оқибатлари эканини айтишмоқда.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркда рекорд даражадаги ёмғир: икки киши ҳалок бўлди