Республика Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Бугун Ўзбекистонда кундузги об-ҳаво шароитини маркази Урал ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгилайди.
Республика ҳудудларининг кўп қисмида ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ бўлган ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво сақланиб туради.
Туркманистонга қўшни ҳудудлар устида юқори циклон зонасида шаклланган булутли массив фақат республиканинг шимолий ҳудудларига таъсир кўрсатади. Бугун кундуз куни Қорақалпоғистоннинг ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, ҳаво ҳарорати 4-9 даража совуқ бўлади.
Дам олиш кунлари юқори циклонли булутли массив аста-секин Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига силжийди. 12 декабрда жануби-ғарбий ҳудудларда, 13 декабрда Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин.Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Шу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди, кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 дарада илиқ атрофида, баъзи жойларда 2 даража совуққача, шимолда кечалари 12-17 даража совуқ, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ бўлади.
Бундай ҳаво ҳарорати декабрь ойи ўрталаридаги ўртача кўп йиллик қийматлардан 6-9 даражага паст бўлишида давом этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди