3 308
Суд мажлиси залида фотосуратга олиш, видео ва аудио ёзиб олиш мумкинлиги қонун билан мустаҳкамланди
«Судлар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда 28 июль куни Президент томонидан имзоланди ва 29 июлдан бошлаб кучга кирди.
«Gazeta.uz»нинг қайд этишича, янги таҳрирдаги қонунда судьялар мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари янада мустаҳкамланди ва судья лавозимига номзодлар ва сайланган шахсларга қўйилган талаблар халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилди. Ҳужжатда судьяларнинг интизомий жавобгарлиги қайта кўриб чиқилди, судьяларнинг ваколатларини бекор қилиш асослари ва тартиби аниқлаштирилди, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.
Хусусан, туман ёки шаҳар судининг судьяси этиб тайинлаш ёки сайлаш учун юридик касб бўйича энг кам иш стажи эндиликда 5 йил ўрнига 7 йил, вилоят судьялигига — 7 йил ўрнига 10 йил, Олий суд судьялигига — 10 йил ўрнига 15 йилни ташкил этади.
Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги илгари қонуннинг 73-моддаси билан тартибга солинган бўлса, энди ушбу нормага 4 та моддадан иборат 11-боб бағишланди. Унга кўра, судья интизомий жавобгарликка қуйидаги ҳолатларда тортилиши мумкин:
- одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлик учун;
- суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун;
- судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун;
- Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлик учун.
- огоҳлантириш;
- ҳайфсан;
- ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;
- малака даражасини бир поғонага пасайтириш;
- ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.
Судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси (иккиламчи ижараси) билан боғлиқ харажатлари компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.
Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади.
Суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, ОАВ вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкинлиги ҳақида норма ҳам киритилди. Бироқ тартибнинг ўзи ушбу қонунда баён қилинмаган.
Қонунга кўра, барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”