Туркияда Су-24 самолётини уриб туширган учувчилар ҳибсга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркияда Су-24 самолётини уриб туширган учувчилар ҳибсга олинди

Дунё 19-07-2016, 10:24 1 123
Туркияда Су-24 самолётини уриб туширган учувчилар ҳибсга олинди

Туркия ҳукумати ўтган йилнинг ноябрь ойида Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган икки туркиялик учувчини ҳибсга олди. Бу ҳақда “The Newspapers” нашрига асосланиб “Qalampir” хабар бермоқда.

Хабарга кўра, учувчилар 15 июль куни давлат тўнтаришига ҳаракатда иштирок этишган.

Су-24 воқеасидан сўнг Россия ва Туркия муносабатлари анча совуқлашиб қолган эди. Россия Туркиянинг бир қатор экспорт маҳсулотларига санкция эълон қилиб Туркия курортларини бойкот қилганди.

Жорий йилнинг июнь ойида икки давлат ўртасидаги алоқалар яна илиқлаша бошлади. Бунга Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған уриб туширилган самолёт ва ҳалок бўлган учувчи учун узр сўрагани сабаб бўлди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.