ОАВ: Нью-Йоркдаги портлаш юзасидан 5 киши қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВ: Нью-Йоркдаги портлаш юзасидан 5 киши қўлга олинди

  • Дунё
  • 19-09-2016, 11:16
  • 653
  • ОАВ: Нью-Йоркдаги портлаш юзасидан 5 киши қўлга олинди

    АҚШда содир бўлган Нью-Йоркдаги портлаш юзасидан 5 нафар киши қўлга олинди. Бу ҳақида ABC News нинг хабарига иқтибос келтирган ҳолда "Кун" нашри маълум қилмоқда.

    Нью-Йорк ФҚБ ва полицияси якшанба куни Нью-Йорк ҳамда Бруклинни бирлаштирувчи кўприкдаги ҳаракатни вақтинчалик тўхтатиб қўйганидан сўнг қўлга олиш ишлари амалга оширилди.

    Манбага кўра, 17 сентябрь, шанба куни кечқурун Манхэттеннинг ғарбий қисми - Челси тумани, 23-кўча, 6- ва 7-авенюларнинг ўртасида портлаш содир этилган. Полиция маълумотларига кўра, 29 киши жабрланган, улардан баъзиларининг жароҳати жиддий.

    Яна бир портлаш эса Нью-Жерси штатида содир этилган.

    Бундан ташқари, Нью-Йорк ва Нью-Жерсида портлашга улгурмаган мосламалар ҳам топилган.

    loading...