АҚШ Сурияга гуманитар ёрдам учун қўшимча 364 миллион $ ажратишини ваьда қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШ Сурияга гуманитар ёрдам учун қўшимча 364 миллион $ ажратишини ваьда қилди

  • Дунё
  • 28-09-2016, 11:50
  • 1 046
  • АҚШ Сурияга гуманитар ёрдам учун қўшимча 364 миллион $ ажратишини ваьда қилди

    "АҚШ Сурияга гуманитар ёрдам учун 360 миллион $дан кўпроқ пул ажратишни режа қилмоқда"- деб ҳабар беради "interfax.ru" сайтида АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Энн Ричард.
    "Бугун мен, АҚШ Суриядаги урушдан жабрланганлар учун Сурияга 364 миллион $ гуманитар ёрдам сифатида маблағ ажратаётганини айтишдан жуда мамнунман" - деб брифингда ҳабар берди.

    Ричард Сурияга гуманитар ёрдами билан бир қаторда, АҚШ унга чегарадош мамлакатларни ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таькидлади.
    "Бундан ташқари биз бераётган ёрдамлар Суридан келяётган қочқинларга бағри кенгликда бошпана бераётган қўшни мамлакатларда ҳам ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлашдир"- деб қўшича қилди АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Энн Ричард.

    Шу билан бирга АҚШ қочқинларни қабули учун дастурларини амалга оширилиши давом этишини таькидлади.