АҚШ Жанубий Кореяда бундай кейин ҳам стратегик кучларини жойлаштиришини тасдиқлади. Бу Шимоли-Шарқий Осиёдаги ўз иттифоқдошларини Пхеньяннинг ядро ва ракета таҳдидидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади, деб хабар қилди Рёнхап агентлигига асосланиб Kun.uz нашри.
Агентлик маълумотларига кўра, келишув Вашингтонда Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Сон Нам ва мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Ю Чжэ Соннинг АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Кантримэн ҳамда мудофаа вазири ўринбосари Дэвид Шер билан учрашуви чоғида тасдиқланди.
"Расмий шахслар Шимолий Кореянинг ядро ва ракета таҳдидига жавобан АҚШнинг стратегик мудофаа тизимларини Корея Республикаси ҳимояси учун доимий равишда жойлаштириш мажбуриятини тасдиқлади", - дея баёнот сўзларини келтиради агентлик.
АҚШ Жанубий Кореяга жорий йил бошида B-52 стратегик бомбардимончи ва кўринмас-қирувчи самолётларни жўнатганди. Бу КХДРнинг ядро синовларига жавобан амалга оширилди.
"АҚШ 2016 йилда Корея Республикасига мудофаа тизимини кучайтириш чоралари орқали ўз мажбурият ва қатъиятини кўрсатиб берди", - дея таъкидланади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ўтказилаётган халқаро босим ва қаттиқ санкцияларга қарамай ўзининг атом ва ракета соҳаларидаги дастурини тўхтатишдан бош тортмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади