Бугун, 9 февраль санасида улуғ шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги жойларда кенг нишонланмоқда. Шоир номи берилган кўча, хиёбон, кутубхона ва бир қанча турли жойларда тадбирлар уюштирилиб, Навоий таваллуди айёми арафасида унинг руҳига ҳурмат бажо келтириш катта анъана айланган.
Шундай тадбирлардан бири бугун, 9 февраль куни “Бутун Россия ўзбеклари, ўзбекистонликлар Конгресси” ташкилотчилигида Москва шаҳридаги Серпуховская майдонида маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланиши кутилмоқда, деб ёзади "Qalampir". Дастлаб, йиғилганлар Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросимини ўтказиб, сўнгра шоир ижоди ва ҳаёти тўғрисида суҳбатлашишлари режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган “Сўз мулки султонлари” номли бадиий кўргазма ташкил этилган бўлиб, намойиш 22 февралга қадар давом этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган
Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади?
Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан ушланган фуқароларга боғлиқ ҳолатни назоратга олди
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади