Жанубий Корея бирлашиш вазири Хон Ён Пхё АҚШнинг КХДРга нисбатан бир томонлама ҳаракатларига қарши фикр билдирди. Унинг фикрича, бу ҳаракатлар минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб "Соф.уз" хабар берди.
Журналистларнинг АҚШ томонидан КХДРнинг ядро-ракета инфратузилмасига огоҳлантириш зарбаси бериш эҳтимоли ҳақидаги саволларига жавоб бера туриб, Хон Ён Пхё бундай ҳаракатнинг рад этиб бўлмас мураккаб вазиятни келтириб чиқаришига эътибор қаратди.
«Вашингтоннинг эҳтимолий огоҳлантирувчи зарбалари Шимолий Кореянинг ядро муаммоларини ҳал қилиш мақсадида амалга оширилиши мумкин. Бироқ Жанубий Корея ҳукумати учун бу масала фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ», — деб таъкидлади вазир.
«Ўйлайманки, янги ҳукумат мазкур масалада АҚШ билан яқиндан ҳамкорлик қилади», — деб қўшимча қилди вазир. Жанубий Кореяда янги президент сайлови 9 майда бўлиб ўтиши режалаштирилган, ҳозирги вақтда президент вазифасини бош вазир Хван Гё Ан бажармоқда.
Шунингдек, вазир Пхеньян билан «шошилинч музокараларга қайтиш»га ҳам қарши чиқди. Унинг фикрига кўра, аввало КХДРни ракета ва ядро қуролини ишлаб чиқишдан воз кечишга мажбур қиладиган аниқ стратегияни ишлаб чиқиш керак.
«Биз икки йўл олдида турибмиз. Бири Шимолий Кореянинг ядровий мақомини амалда тан олишга олиб борса, бошқаси КХДРни бу мақсаддан воз кечишга мажбур қилади», — деб ҳисоблайди Хон Ён Пхё. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади