23:22 / 27.07.2017
10 190

Қозоғистонлик аёл эрига иккинчи хотин (тўқол) қидирмоқда…

Қозоғистонлик аёл эрига иккинчи хотин (тўқол) қидирмоқда…
Олмаотадаги истироҳат боғларидан бирида қўлида плакат тутган аёл пайдо бўлди. Плакатга «Эримга иккинчи хотин (тўқол) излаяпман! Аёл 25-35 ёш атрофида бўлиши лозим» деган ёзувлар битилганди. У ўзини Зарина дея таништирди. 28 да экан. Эри билан Олмаота шаҳрида яшаркан. Фарзанд кўришни хоҳламаскан. Бунга бирдан-бир сабаб «фигура»си, яъни, қомати бузилишини истамаскан. Истироҳат боғидагиларнинг баъзилари аёлга нафрат билан боқди, баъзилар очиқчасига устидан кулди. Аёл пинагини бузмади.

Сўраганларга шундай жавоб қилди:
— Мен фарзанд туғишни хоҳламайман. Қоматим бузилади. Қайси қиз тўқол хотин бўлиб эримга тегса, ҳеч нарсадан ками бўлмайди. Биз унга алоҳида квартира ҳам ҳадя қиламиз…
Қарангки, кейинроқ сир очилди. Зарина дея ўзини таништирган аёл аслида маҳаллий телеканалардан бирининг мухбири бўлиб, аёллар масаласида янги кўрсатув тайёрлаётган экан. Шунинг учун ҳам бу саҳнани ўйлаб топибди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик аёл эрига иккинчи хотин (тўқол) қидирмоқда…