Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси Германиянинг Лебус шаҳри раҳбариятига ёввойи европа зубри ўлдирилгани учун айблов эълон қилмоқчи. Бу ҳақда «The Independent» нашрига таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, зубр Берлиндан 88 км узоқликдаги Лебус шаҳридаги Одра дарёси ёнида 13 сентябрда кўринган. Зубр дарё бўйига Польшадаги Уйсьц-Варти миллий боғидан ўтиб қолган бўлиши мумкин.
Маҳаллий ҳукумат зубр хавф солади деб ҳисоблаб, зубрни ўлдиришга қарор қилган.
"Германияда 250 йилдан бери илк ёввойи зубр аниқланганди ва ҳукумат ўйлаб топган нарса уни отишдан бўлак нарса бўлмади", деб айтган жамғарма вакили Крис Хейнрик.
Жамғармада таъкидланишича, зубрларнинг ўзини тутиши "инсон учун хавф солмайди".
Зубр Халқаро табиатни қўриқлаш иттифоқи "Қизил рўйхати"га киритилган. У Европанинг ғарбий, марказий ва жануби-шарқий қисмларида тарқаган бўлган. Бироқ 19-аср охирига келиб зубрлар Беловежская пуша ва Кавказдагина сақланиб қолганди. 1927 йилда ёввойи табиатда зубр қирилиб кетган деган хулосага келинган. Зубрлар Польша, Литва, Беларусь, Украина, Россия ва Словакиядаги қўриқхоналарда сақланади.
Ҳозирда Европа зубри 30 та давлатда қафас ортида яшайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди