Нигериядаги портлаш оқибатида 32 киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 18-11-2015, 12:32
  • 945
  • Нигериянинг Йола шаҳрида портловчи қурилманинг портлаши оқибатида 32 киши қурбон бўлди, яна 80 нафари яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.

    Нигериядаги портлаш оқибатида 32 киши ҳалок бўлди

    Маълум қилинишича, портловчи мослама бозорга туташ автопарк ҳудудига жойлаштирилган. У кун охирида, сотувчи ва харидорлар уйга қайтаётганда ишга тушган.

    Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, портлаш шунчалик кучли бўлганки, унинг овози шаҳарнинг барча қисмларида эшитилган.

    Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмади.


    Манба: Daryo.uz