Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Бу ҳақида Қирғизистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.
Абдулазиз Комилов жума куни бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси раҳбари сифатида Бишкекка ташриф буюрди. Комилов Қирғизистон президенти билан кечган учрашувда Ўзбекистоннинг қирғиз-ўзбек муносабатларини ўзаро ҳурмат ва қўшничилик анъаналарига таянган ҳолда ижобий ноталарда бошлашга тайёр эканини билдирди.
"Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатларини фаоллаштиришда томонларнинг манфаатдорлиги ва мамлакатлар ўртасидаги муаммоларни конструктив мулоқот йўли орқали ҳал қилишга жиддий сиёсий ёндашув мавжудлиги тасдиқланди", - дейилади хабарда.
Шунингдек ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Атамбаевга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади