Тошкентда юк ташувчи мотоцикллар ишлаб чиқарилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-04-2015 | 21:23 ZAMIN.UZ / Авто / 09 Апрел 2015 года
3 747

Тошкентда юк ташувчи мотоцикллар ишлаб чиқарилади

Тошкентда юк ташувчи мотоцикллар ишлаб чиқарилади

Chang Hao Group МЧЖнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Lifan русумли юк ташувчи мотоцикллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Корхона асосчиси Кинг Чангнинг сўзларига қараганда, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан олдин компания Ўзбекистон бозорини ўрганиб чиққан ва аҳоли орасида юк мотоциклларининг машҳурлигини аниқлаган. Бу машиналарнинг қулайлиги шундаки, кундалик ҳаётимизда олиб юришимизга тўғри келадиган юк енгил автомобилга сиғмайди, айни пайтда, бундай иш учун ҳамма ҳам юк машинасини харид қилавермайди. Бу борада, Чангнинг фикрича, юк ташувчи мотоцикл энг яхши ечимдир.

Айни пайтда ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи амалга оширилаётган бўлиб, унинг доирасида фермерларга мўлжалланган мототехника ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилади. Кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажми ва йўналиши кенгайтириб борилади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru