Хитойнинг Нинбо шаҳридаги ишлаб чиқариш марказида 10 сонияда олган қуввати билан беш километргача ҳаракатлана оладиган электробус тайёрланди. Бу ҳақда «24.kg»'га асосланиб "Daryo.uz" хабар бермоқда.
Узунлиги 18 метр бўлган электробус «Нанче» жанубий локомотив ишлаб чиқариш корпорациясининг шўбаси бўлмиш Чжучжоу электровозлар компанияси томонидан тайёрланган.
Янги электробуслар учун электр узатиш линияси бўлиши шарт эмас, уларнинг ҳаракатланиши учун ҳар бир бекатда тез қувват берувчи мосламаларни ўрнатиш кифоя. Йўловчилар тушиб-чиқишига кетадиган 30 сония ичида аккумлятор қувват олишга улгуради ва яна беш километргача юра олади.
Бундай аккумляторни 1 миллион мартадан кўпроқ қайта қувватлантириш мумкин, электробус ва аккумлятор 12 йил хизмат кўрсата олади. Шунингдек, аккумлятор электробус қўзғалиши ва тўхташи вақтида тўпланадиган энергиянинг 80 фоизини қайта ишлай олади, бу электрни 30—50 фоизга тежаш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади?
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади
Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"
Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди
Харкив области чегарасида вазият кескин ёмонлашди. Бу ҳақда нималар маълум?