11:35 / 08.05.2024
72

БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади

БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади
Фото: Reuters
Исроил расмийлари Рафаҳда операция бошлаш чоғида Ғазо секторидан аҳолини эвакуация қилишда халқаро ҳуқуқнинг барча бешта нормасини бузган. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот котиби Йенс Лаерке хабар берди.

Конфликтли вазиятларда тинч аҳолини эвакуация қилиш халқаро ҳуқуқ билан қатъий тартибга солинади. Авваламбор аҳоли улгуриши учун улар олдиндан огоҳлантирилиши керак. Рафаҳда бундай бўлмаган”, — деди у.

Лаеркенинг таъкидлашича, эвакуация маршрутининг хавфсизлиги ва гуманитар ёрдамининг мавжудлиги ҳам таъминланмаган. Бундан ташқари, аҳоли кўчиб ўтадиган ҳудудлар қочқинларни жойлаштириш учун етарли инфратузилмага эга бўлиши, кўчиб ўтганлар қайта олиши керак.

Ғазода ҳозирда инфратузилма йўқ. Кўчирилган аҳоли кейинчалик ўзининг ҳудудига қайтиб бориши керак. Қайтишда бирор нарса қолиши даргумон”,— деди Лаерке.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Равина Шамдасани Исроилнинг мазкур ҳаракатлари ҳарбий жиноятдан далолат беришини таъкидлади.

Одамлар яна мажбуран, баъзан тўртинчи, бешинчи ёки олтинчи марта хавфсиз бўлмаган жойларга кўчирилмоқда. Халқаро гуманитар ҳуқуқ, агар тинч аҳоли хавфсизлиги таъминланмаса, конфликт билан боғлиқ сабабларга кўра уларнинг кўчирилишини тақиқлайди. Нормаларга риоя қилмаслик мажбурий кўчиришга олиб келади ва бу ҳарбий жиноятдир. Унда халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда амалга оширилаётгани аломатлари мавжуд”, — деди Равина Шамдасани.

У кўчиб ўтишга мажбур бўлганлар орасида уруш туфайли ногирон бўлиб қолганлар ҳам борлиги, баъзилари диализ билан даволанишга муҳтожлиги ва улар инфратузилма етарли бўлмаган жойларга кўчирилганини айтди.

Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти

6 май куни Исроил армияси Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳнинг шарқий ҳудудларида ҳарбий амалиётлар бошлади. У ерда яшаган бир ярим миллионга яқин фаластинлик Ғазонинг шимол ва марказий қисмига қочишга мажбур бўлди.

Исроил бош вазири идораси гаровга олинганларни озод қилиш масаласида ҲАМАСга босим ўтказиш учун Рафаҳдаги амалиётни давом эттиришга бир овоздан қарор қилган. Бундан ташқари, Исроил ҳарбийлари Ғазога гуманитар ёрдам етказилишига имкон берувчи — Рафаҳ ва Керем Шалом назорат ўтказиш пунктининг Фаластин қисмини эгаллаб олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади